Қўл синиши туфайли ўтказилган жарроҳлик амалиётига қарамай, Жордан Хендерсон ҳамон Англия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга.
«Брентфорд» ярим ҳимоячиси Англиянинг Мексика устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг, реклама шитларидан сакраб ўтмоқчи бўлганида нохуш ҳодиса туфайли жароҳат олганди. Хендерсон майдонни замбилда тарк этган ва Канзас-Ситида операция қилинган эди.
BBC хабарига кўра, оғир жароҳатга қарамай, футболчининг турнирда иштирок этиш имконияти сақланиб қолмоқда. Англия терма жамоаси мураббийлар штаби Ҳендерсоннинг таркибда қолиши ва эҳтимол, қўлига ҳимоя боғичи (бандаж) тақиб ўйнаши мумкинлигини ўрганмоқда.













