Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Дешам Марокаш билан ўйинда аргентиналик ҳакамлар тайинланганига муносабат билдирди

Баҳо:
+-1 | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2026 чорак финали учун аргентиналик ҳакамлар бригадаси тайинлангани юзасидан изоҳ берди. Французлар ушбу босқичда Марокаш билан тўқнаш келишади.

Ўйинни аргентиналик ҳакам Факундо Тельо бошқариб боради, унинг ёрдамчилари ҳам Аргентина вакиллари бўлади. Франция финалда аргентиналиклар билан ўйнаши мумкинлиги сабабли, бу тайинлов муҳокамаларга сабаб бўлди.

«Биз буни борлигича қабул қилишимиз керак. Мен ҳакамларга ишонаман. Бизнинг рақибимиз ҳакам эмас, балки Марокаш», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради The Guardian.

Франциялик мураббий, шунингдек, Аргентина ва Миср ўртасидаги 1/8 финал баҳсида франциялик ҳакам Франсуа Летексьенинг ишидан норози бўлган танқидчиларга ҳам жавоб қайтарди.

«Умид қиламизки, [бизнинг ўйинимиздаги] ҳакамлар ҳам жаноб Летексье қанчалик яхши бўлса, шунчалик яхши бўлиб чиқишади».

Франция ва Марокаш ўртасидаги ўйин 9 июль куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: 10:11, 09.07.2026.
Ўқилди: 949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5441]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4146]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3487]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3186]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3106]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2990]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2612]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2411]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2386]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик