Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Рожерс Англия Холандни қандай тўхтатиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Морган Рожерс ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Норвегияга қарши ўйин олдидан Эрлинг Холанд ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. «Манчестер Сити» ҳужумчиси турнирдаги 4 та ўйинда 7 та гол уришга улгурди.

— Норвегия терма жамоасида дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бор. У майдонда бўлганида, ҳар қандай нарса содир бўлиши мумкин. Агар Эрлинг иккита гол уриб, жамоаси ғалаба қозонса, бундан ҳеч қачон ажабланманг. У фаолияти давомида буни кўп марта қилган. Ва буни давом эттирмоқда.

— Англия терма жамоаси Холандни қандай тўхтатиши мумкин?

— Уни умуман кимдир тўхтатолганми ўзи? Ишончим комил эмас, лекин биз ҳаракат қиламиз. У ақл бовар қилмас футболчи. Унинг қанчалик яхшилиги, ўйини ва кўрсатаётган статистикаси шунчаки ҳайратланарли.

Аммо гап фақат Эрлингда эмас. Уларда биз АПЛда мунтазам равишда қарши ўйнайдиган бошқа яхши футболчилар ҳам бор. Биз уларга ҳам эътиборли бўлишимиз керак. Бу ҳақиқатан ҳам яхши жамоа. Менимча, уларнинг асосий кучи ҳам шунда — жамоа сифатида, ягона бир бутун сифатида улар жуда кучли, — деди Морган Рожерс.

Киритилди: 11:12, 09.07.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик