Испания терма жамоаси дарвозабони Унаи Симон бельгиялик ҳамкасби Тибо Куртуа ҳақида ўз фикрларини билдирди. Испанлар эртага ЖЧ-2026 чорак финали доирасида Бельгия терма жамоасига қарши майдонга тушишади.
— Сиз доимо Куртуани мақтаб келгансиз. Уни нима ажратиб туради?
— Унинг гавдаси дарвозанинг катта қисмини ёпиб қўйиш имконини беради. У дарвозада жуда улкан кўринади, шу сабабли унга гол уриш осон кечмайди.
Одатда бундай баланд бўйли посбонларда координация ёки тезкорлик борасида муаммолар кузатилиши мумкин бўлса-да, Куртуа тўп билан аъло даражада ишлашини, дарвоза чизиғида тез ҳаракат қилишини ва жарима майдончасининг исталган нуқтасида ишончли ўйнашини исботлаб улгурди.
У жуда кўп қиррали (универсал) дарвозабон бўлиб, камдан-кам ўйинчилар мақтана оладиган жисмоний маълумотларга эга, — дея таъкидлади Симон.













