«Колорадо Рэпидс» клубининг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Лукас Херрингтон бир йўла бир нечта Европа топ-клубларининг қизиқишлар доирасига тушди, дея хабар бермоқда TEAMtalk нашри. Ёш футболчининг хизматларига «Барселона», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
«Колорадо Рэпидс» раҳбарияти, агар молиявий жиҳатдан манфаатли бўлса, трансфер бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шу билан бирга, келишувнинг бир қисми сифатида алоҳида банд киритилиши мумкин — унга кўра, Херрингтон барқарор ўйин амалиётига эга бўлиши учун яна бир йил давомида АҚШ клубида ижара асосида қолдирилади.
Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Лукас Херрингтон барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













