Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Арсенал» Гимараэс бўйича янги таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячи Бруну Гимараэс трансфери борасида «Ньюкасл»га янги таклиф юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, ушбу трансферни амалга оширишни «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета шахсан талаб қилмоқда, бироқ барчаси «Ньюкасл»нинг тутадиган мавқеига боғлиқ. Агар клублар футболчининг трансфери борасида ўзаро келишувга эриша олсалар, шахсий шартнома шартлари муаммо туғдирмаслиги айтилмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Гимараэс барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 бор ишғол қилди ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:32, 09.07.2026.
Ўқилди: 630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик