Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Эрон клублари халқаро ўйинларини нейтрал майдонларда ўтказади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Эрон футбол клублари сиёсий ва хавфсизлик сабабли жорий мавсумдаги халқаро учрашувларини ўз майдонларида ўтказа олмайдиган бўлди. Бу йил Эрон шарафини халқаро майдонда 4 та клуб ҳимоя қилмоқда: улардан 3 таси ОЧЛ Элит, 1 таси эса ОЧЛ-2 мусобақасида иштирок этади.

Ҳозирда Эрон томони ва потенциал мезбон давлатлар ўртасида уй учрашувларини бошқа мамлакат майдонларида ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Хусусан, Теҳроннинг машҳур «Истиқлол» клуби ўз уй ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бошқа клубларнинг режалари эса қуйидагича кўриниш олган:

«Трактор» жамоаси — Қатарда;
«Голгоҳар» клуби — Уммонда;
«Чадормалу» жамоаси эса — Тожикистонда мезбонлик қилиш вариантлари бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ҳозирча якуний келишувлар ва учрашувлар ўтказиладиган аниқ стадионлар бўйича расмий маълумот берилмаган, жараён давом этмоқда.

Киритилди: 16:12, 09.07.2026.
Ўқилди: 276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик