Швейцария терма жамоаси ҳимоячиси Мануэль Аканжи 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Аргентинага қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳа, бу, шубҳасиз, жуда жиддий синов, лекин мен биз бу ўйинга тайёрмиз деб ўйлайман. Исталган рақиб билан тенгма-тенг кураша олишимизга ишонаман.
Ярим финалга чиқиш учун бор кучимизни ишга солишга аҳд қилганмиз. Биз охирги олти, етти, балки саккиз йил давомида жуда тинимсиз ишладик. Биз улкан меҳнат қилдик ва ўйлайманки, бу оғир меҳнат ўз мевасини беришни бошлади», — деди Аканжи.













