Мавсумнинг иккинчи қисми старти олдидан “Бухоро” жамоаси навбатдаги трансферни амалга оширди.
Биринчи даврада “Локомотив” сафида тўп сурган ҳимоячи Исломбек Баратов билан шартнома имзолади.
У фаолияти давомида “Янгиер”, “Шўртан”, “Машъал ҳамда “Локомотив” каби клублар сафида тўп сурган. Клублар миқёсида 100 та учрашув ўтказиб 9 та гол ва 7 ассистни амалга оширган.
“Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Баратовнинг иқтидори ва маҳорати янги марраларни забт этишда, ҳал қилувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг ғалабалари ва ютуқларини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашига ишонч билдиради”, - дейилади клуб хабарида.













