«РБ Лейпциг» марказий ҳимоячи Максим Эстев билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, немис клуби франциялик футболчининг ўтиши борасида «Бёрнли» билан келишувга эришган. Инглиз жамоаси бонус тўловларини ҳисобга олган ҳолда 32 миллион евро олади.
Эстев 2024-йилдан бери «Бёрнли» сафида тўп суради. Ўтган мавсумда 24 ёшли франциялик Англия премьер-лигаси доирасида 34 та учрашувда майдонга тушган, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.
Германия чемпионатининг бўлажак мавсуми 28-август куни бошланади.













