Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Атлетико» Юльманн трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Таянч ярим ҳимоячиси Мортен Юльманн Лиссабоннинг «Спортинг» клубидан Мадриднинг «Атлетико» жамоасига кўчиб ўтди. Бу ҳақда «матрасчилар» матбуот хизмати хабар бермоқда.

27 ёшли футболчи Испаниянинг топ-клуби билан 2031 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади. Трансфер суммаси ошкор қилинмаяпти, бироқ аввалроқ Юльманннинг хариди «Атлетико»га 45 миллион еврога тушиши хабар қилинган эди.

Юльманн 2023 йилдан 2026 йилгача «Спортинг» шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт ичида даниялик футболчи 141 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 12 та голли узатма муаллифига айланди.

Испанияда янги мавсум август ойи ўрталарида старт олади. Биринчи турда «Атлетико» ўз майдонида «Малага»ни қабул қилади.

Киритилди: 14:39, 11.07.2026.
Ўқилди: 1126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик