«Манчестер Сити» янги футболчи билан шартнома имзолади. Англия клуби сафига 17 ёшли қанот ҳужумчиси Жереми Монга келиб қўшилди. Бу ҳақдаги маълумот «шаҳарликлар»нинг расмий сайтида эълон қилинди.
17 ёшли Монга ва «Манчестер Сити» беш йилга — 2030/2031 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини тузишди.
Аввалроқ матбуотда ушбу трансфер суммаси тахминан 12 миллион еврони ташкил қилиши хабар берилган эди.
Монга «Лестер» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Англиялик вингер «тулкилар»нинг асосий жамоаси таркибида 2025 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Якунланган мавсумда у 30 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми 21 август куни старт олади.













