Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Тухель Мексика билан ўйинни Англия Кубоги баҳсига қиёслади

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ-2026 нинг 1/8 финалидан ўрин олган Мексикага қарши учрашувни (3:2) Англия Кубогидаги ўйинга ўхшатди.

«Мексикага бўлган саёҳат менга жуда ёқди. Мамлакатни ўзгартириш, футбол севиладиган, ҳиссиётларга бой юртга бориш. "Пумас" стадионидаги машғулотлар ўзига хос бўлди, "Ацтека"да майдонга тушиб, шундай ўйин ўтказиш эса унутилмас таассуротлар тақдим этди. Биз жамоа билан айнан шу ҳақда гаплашгандик — шунчаки ғалаба қозониш йўлини топиш керак эди.

Агар АПЛ билан таққосламоқчи бўлсангиз, бу январь ойи дегани. Бу "Сандерленд". Бу Англия Кубоги. "Сандерленд" ёки "Лидс" меҳмонига бориш. Бу жуда катта қийинчилик. Оби-ҳаво яхши эмас. Ҳакамнинг қарорлари ёқмайди. Ҳамма нарса ёмон кўринади. Бундан шунчаки ўтиб олиш керак. Агар якунда "Уэмбли"да бўлишни истасанг.

Январь ёки февраль ойида турнирдан чиқиб кетмаслик муҳим. Кейин эса ҳеч ким сиздан қандай ғалаба қозонганингизни сўраб ўтирмайди. Шундан сўнг энг қизиқарли вақтлар бошланади. Кейин апрель, ундан кейин май келади, ҳамма нарса осонлашиши мумкин ва ўшанда сиз ўзлигингизни кўрсатиб, ўтмишни унутишингиз мумкин бўлади», — деди Томас Тухель.

Турнирнинг чорак финалида Англия Норвегияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:25, 11.07.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик