Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Интер» Чалоба ўрнига бошқа ҳимоячини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» марказий ҳимоячиси Давинсон Санчес «Интер» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, «Интер» раҳбарияти Санчес номзодини «Челси» аъзоси Трево Чалобага муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, колумбиялик футболчининг «нерадзуррилар» лагерига кўчиб ўтиши Чалоба билан боғлиқ трансферга қараганда анча ҳақиқатга яқин. Шу билан бирга, «Интер» ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бошқа вариантларни ҳам ўрганаётгани таъкидланмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Санчес барча мусобақаларда жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

30 ёшли футболчининг «Галатасарой» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, колумбиялик ҳимоячининг бозор қиймати 16 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 16:12, 11.07.2026.
Ўқилди: 632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик