Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

ОКМК "Локомотив"га қарши иккита назорат учрашувларини ўтказди ва иккаласида ҳам мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун ОКМК навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушди.

Мазкур баҳслар давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини баҳолаш, турли тактик ечимларни амалда синовдан ўтказиш ҳамда таркибдаги комбинацияларни кўздан кечириш имконига эга бўлди.

Биринчи учрашувда олмалиқликлар 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жамоа сафидаги ягона голга 22-дақиқада Али Абдураҳмонов муаллифлик қилди.

Иккинчи баҳсда ҳам мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Якунда «Локомотив» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Назорат учрашувлари натижасидан қатъи назар, мазкур баҳслар мураббийлар штабига жамоанинг айни пайтдаги ҳолатини баҳолаш, мавжуд камчиликларни аниқлаш ва мавсумолди тайёргарликнинг кейинги босқичлари учун зарур хулосалар чиқариш имконини берди" - дейилади олмалиқларнинг расмий баёнотида.

Назорат ўйини. 1-ўйин

ОКМК — «Локомотив» 1:2

Голлар: Али Абдураҳмонов (22) — Иля Еличич (9), Жафар Баҳодиров (25)

 

Назорат ўйини. 2-ўйин

ОКМК — «Локомотив» 0:2

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (16), (38)

Киритилди: 21:26, 11.07.2026.
Ўқилди: 1615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3982]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3678]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3505]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3103]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2836]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2831]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2674]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2491]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2475]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2218]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик