«Спортинг» «Челси» ҳужумчиси Жесси Деррининг жамоага ўтганини эълон қилди.
19 ёшли инглиз футболчиси 2026/27 йилги мавсумни Лиссабон клубида ижара асосида ўтказади.
Дерри «Челси» асосий жамоаси сафида учта ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган. У «кўклар»нинг ёшлар жамоаси сафида эса 21 та ўйинда 7 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.













