«Челси» «Болонья» футболчиси Жонатан Роу билан музокараларни бошлади, чунки Алехандро Гарначо жорий ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши кутилмоқда.
23 ёшли ярим ҳимоячи ўтган ёзда собиқ жамоадоши Адриен Рабио билан юзага келган шов-шувли можародан сўнг «Марсель»дан «Болонья»га ўтган эди.
Роу ўтган мавсумда «Болонья» сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоаси А Серия турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб, еврокубоклар зонасига чиқишга бироз етмай қолди.
«Il Resto del Carlino» нашри хабарига кўра, «Челси» Роунинг вакиллари билан «Стэмфорд Бридж»га эҳтимолий ўтиш юзасидан музокараларни бошлаган.













