Кириш Регистрация

Фердинанд «Арсенал»га Рэшфорд билан шартнома имзолашни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «Арсенал» Маркус Рэшфорднинг келажаги борасидаги ноаниқликдан фойдаланиб, инглиз ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши керак деб ҳисоблайди.

Лондон клуби бу ёз чап қанот вингери позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда. «Канонирлар»нинг устувор мақсадларидан бири — жамоани тарк этиши мумкин бўлган Леандро Троссарга ўринбосар топиш.

«Мен Рэшфордни олган бўлардим. 46 миллион евро эвазига уни шунчаки олиб кетган бўлардим», — деди Фердинанд ўз YouTube-каналида.

«Барселона»даги муваффақиятли ижарадан сўнг Рэшфорд каталонияликлар сафига тўлиқ ўтишни кутган эди, бироқ испан клуби бошқа вариантни танлаб, «Ньюкасл»дан Энтони Гордонни харид қилди.

Киритилди: 12:13, 12.07.2026.
Ўқилди: 508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик