Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аззедин Унаи фаолиятини «Аякс»да давом эттириши мумкин.
Фабрицио Романо хабарига кўра, «Аякс» ва «Жирона» ўртасида музокаралар кетмоқда. Футболчининг шартномасида 25 миллион евролик товон пули белгиланган, аммо амстердамликлар нархни туширишга уринишмоқда.
Маълумот учун, Унаи ўтган мавсум «Жирона» билан Ла Лигани тарк этган эди. Марокашлик футболчи ўтган йили каталонияликлар сафига келиб қўшилганди.
Марокаш терма жамоаси ЖЧ-2026 чорак финалигача етиб бориб, Францияга ютқазди (0:2). Унаи жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлди.













