Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Мастантуонога янги даъвогар чиқди

Баҳо:
+ | -

Туркиялик журналист Якуп Чинар хабарига кўра, «Галатасарой» «Реал» футболчиси Франко Мастантуонога қизиқиш билдирмоқда.

Истанбул клуби 18 ёшли аргентиналикни ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида кўрмоқда. «Галатасарой» футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартириши мумкин деб ҳисоблайди.

Мастантуоно ўтган мавсум «Реал»да асосий таркибдан жой ололмади ва кам ўйин вақти олди (ўртача 39 дақиқа). Аввалроқ футболчига «Фулхэм» ва «Вильярреал» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Киритилди: 12:27, 12.07.2026.
Ўқилди: 993 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик