Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Корея нашрлари: «Ҳаттоки Ўзбeкистондан ҳам пастдамиз!»

Баҳо:
+ | -

Куни кеча ФИФА миллий терма жамоаларнинг сентябрь ойи рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтингда бир қанча ўзгаришларга кўзимиз тушади. Жумладан, терма жамоамизнинг Осиёнинг тўртинчи жамоасига айланганлигини мисол келтиришимиз мумкин.

Бу ҳолат Жанубий Корея нашрларида ўз терма жамоаларига нисбатан танқидий фикрлар пайдо бўлишига олиб келди. Жумладан, "Best Eleven" нашри: "Корея футболи ФИФА рейтингида пастга қулашда давом этмоқда. Август ойида 56-ўринга тушган терма жамоамиз сентябрда 58-поғонага жойлашди. Балки бу ФИФАнинг хатосидир, аммо ҳақиқат шуки, биз ҳозирча Осиёнинг бешинчи жамоасига айландик: ҳаттоки Ўзбекистон ҳам биздан олдинга ўтиб кетди", деб ёзади.

"E-Daily" нашри эса: "Ўтган ойдаги Шарқий Осиё Кубогидаги муваффақиятсизлик, Перу билан дуранг, Хорватиядан учралган мағлубиятлар барибир ўз сўзини айтди. Терма жамоа тезроқ ўзини ўнглаб олмаса жаҳоннинг сара элликта терма жамоалари сафида ҳам бўлолмаслигимиз мумкин", деб ёзди.

"Sports Choson" нашри эса хе йўқ, бе йўқ ФИФАни танқид остига олди: "ФИФА терма жамоалар рейтингини эълон қилди. Лекин бунда бир қатор хатоликлар кўзга ташланади. Аввало, рейтинг жуда эрта чиқарилди. ФИФА куни сифатида эътироф этиладиган кунлардан аввалроқ рейтингни эълон қилиб юборилиши терма жамоаларнинг ўрнига таъсир қилиши аниқ. Энг ҳайратланарлиси, 2014 йилги ЖЧга йўлланмани қўлга кирита олмаган Ўзбекистондан ҳам пастки поғонага жойлашишимиз кўнгилни хира қилади. Корея вақти билан 12 сентябр соат 16:00да ФИФА расмий сайтида чиқарилган рейтинг ҳеч кутилмаганда бир соат ўтар-ўтмас йўқолиб қолди ва яна август ойи рейтинги "илиб қўйилди". Кечқурун эса сентябрь рейтинги қайта чиқарилди ва унда кундузи эълон қилинган рейтингдагидан бироз фарқли жиҳатларни илғаш мумкин. Жумладан, Япония кундузи чиқарилган рейтингда 43-поғонада қайд этилган ҳолда, кечқурун тузатиш киритилган рейтингда 42-ўринга қўйилди. Австралиянинг ўрни эса 52-ўриндан 53-ўринга тузатилди. Корея эса 58-поғонага муносиб кўрилди. Мухбиримиз ФИФА бош идорасига телефон қилиб, ФИФА расмийсидан изоҳ сўраганида: "Хатолик ўтди. Африка қитъасидаги ЖЧга саралаш ўйини натижаси билан боғлиқ хатолик ўтди. Қайта хисоблашга тўғри келди. Ҳозир сайтимизда осиғлик турган рейтинг хақиқийси", деган жавобни олдик".

Отабeк Йўлдошeв, Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:40, 13.09.2013.
Ўқилди: 10394 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.