Норвегия терма жамоаси ва «Будё-Глимт» ярим ҳимоячиси Патрик Берг фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. 28 ёшли хавбекка бўлган қизиқиш унинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида миллий жамоа сафидаги ўйинларидан сўнг янада ошди, деб хабар беради TEAMtalk.
Норвегия клуби етакчисига асосий даъвогарлар қаторига трансферни амалга ошириш имкониятини ўрганаётган «Вест Хэм Юнайтед» ва «Бёрнли» киради. Премер-лига вакилларидан ташқари, ярим ҳимоячи атрофидаги вазиятни яна учта инглиз клуби — «Ковентри Сити», «Халл Сити» ва «Ипсвич Таун» ҳам фаол кузатмоқда.
Ўтган 2025/2026 йилги мавсумда Патрик Берг барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.













