«Ньюкасл»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейкоб Мёрфи ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Talksport журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, футболчининг трансферига Премьер-лиганинг бошқа бир вакили — «Эвертон» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Қарғалар» эса, ўз навбатида, Мёрфини текинга бой бермаслик учун уни сотиб юбориш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. Сабаби, унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.
Якунланган мавсумда Жейкоб «Ньюкасл» сафида жами 46 та учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ушбу баҳсларда 4 та гол уришга ва 5 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган.













