«Барселона» ва «ПСЖ» клублари собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Норвегияга қарши баҳсда Англия терма жамоаси вингери Нони Мадуэкенинг кўрсатган ўйинини кескин танқид қилди. Футболчи учрашувнинг биринчи бўлимида ҳаракат қилди ва танаффусда захирага олинди.
«Биринчи бўлимда инглизлар майдонда 10 киши бўлиб ўйнашди. Мадуэке майдонда эди, бироқ тўп билан ҳамиша нотўғри қарорлар қабул қилди ва пиёда юрди. Бош мураббийнинг ўрнида бўлганимда, мен ҳам уни заҳирага олган бўлардим. У майдонда мутлақо ҳеч нарса қилгани йўқ», — дея шведциялик собиқ футболчининг сўзларини келтиради Fox Sports.
Эслатиб ўтамиз, Англия Норвегия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жаҳон чемпионати ярим финалида Томас Тухель шогирдлари Аргентина терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Ушбу учрашув 15 июль куни бўлиб ўтади.













