Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Жаҳон чемпионати — 2026 плей-офф босқичи ўйинлари олдидан онаси унга қандай маслаҳатлар бергани билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, Англия чорак финалда Норвегия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Онам бутун ҳафта давомида сариқ карточка олиб қолмаслигим учун гап-сўзларимга, подкатларимга, юз ифодам ва ҳис-туйғуларимга эҳтиёт бўлишимни уқтирди», — дея Жуд Беллингемнинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
ЖЧ-2026 ярим финалида Англия терма жамоаси Аргентинага қарши майдонга тушади. Учрашув Атлантадаги «Мерседес-Бенц Стэдиум»да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда.













