Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

«Аякс» тер Штеген трансфери барбод бўлишидан хавотирда

Баҳо:
+ | -

Марк-Андре тер Штегеннинг «Барселона»дан «Аякс»га ижарага ўтиши кечикаётгани маълум бўлди. Клублар раҳбарияти ҳалигача битимнинг сўнгги тафсилотларини келишиб олмаган.

Mundo Deportivo хабарига кўра, 34 ёшли дарвозабон амстердамликлар билан 2026/27 йилги мавсум учун шахсий шартнома шартларини аллақачон келишиб олган. Эндиликда солиқлар ва маошнинг бир қисмини «Барселона» тўлаши масаласини ҳал қилиш қолган.

«Аякс» келишувни аввалроқ якунлашни режалаштирган эди ва кечикишлар сабаб трансфер амалга ошмай қолишидан хавотирда. Нидерландия клуби мавсум бошланиши ва Конференциялар лигаси саралаш босқичи ўйинларидан олдин янги дарвозабонни сафига қўшиб олмоқчи.

Шунингдек, ўйинчи ҳали «Барселона»да тиббий кўрикдан ўтмагани, бу текширув эса унинг жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганини аниқлаши лозимлиги қайд этилмоқда.

Киритилди: 17:36, 12.07.2026.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик