«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Рой Кин Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жудни ҳозирги вақтда жаҳон футболидаги ўз амплуасидаги энг кучли ўйинчи деб ҳисоблайди. Кин Беллингемни Родри, Педри ва Бруну Фернандеш каби рақобатчиларидан устун қўйди.
«Биз ҳозирги форма, воқеалар кўлами ва катта ўйинлар тақдирини ҳал қилиш қобилияти ҳақида гапиряпмиз. Унинг ишчанлиги ҳам алоҳида мавзу. Ҳатто гол урмаган ўйинларида ҳам унинг бажарган иши — рақибларни прессинг қилиши, орқага қараб югуриши — кишини ҳайратда қолдиради. Кўпгина ҳужумкор ўйинчилар фақат суғурта учун ҳимояга қайтишади, лекин у тўпни ўз жамоасига қайтаришни чин дилдан истагани учун орқага югуради», — деди Рой Кин The Overlap YouTube-каналидаги подкастда.













