«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес яқин вақт ичида «Пари Сен-Жермен»га ўтиши мумкин.
Инсайдер Николо Скира хабар беришича, Торрес «ПСЖ» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Тез орада Франция чемпиони «Барселона»га футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, Торреcда Англия клубларидан иккита таклиф бўлган, аммо у «ПСЖ»га ўтишга қарор қилган.
2025/26 йилги мавсумда Торрес барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













