Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча ёзги трансфер ойнасида «Ньюкасл»га ўтиш борасида иккиланмоқда. Football Insider маълумотларига кўра, бунга 25 ёшли германиялик футболчининг Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клуб сафига қўшилишни истаётгани сабаб бўлмоқда.
«Боруссия» ярим ҳимоячини сотишдан манфаатдор эмас ва уни тахминан 120 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда Нмеча барча клуб турнирларида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
«Ньюкасл»дан ташқари, футболчига «Бавария», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.













