«Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон ёзги трансфер ойнасида «Челси» футболчисига айланиши мумкин.
CaughtOffside хабарига кўра, «кўклар» 22 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери бўйича «бургутлар» билан музокараларни давом эттирмоқда. Манбага кўра, «Ливерпул» ва «Манчестер Юнайтед» футболчига бўлган қизиқишини камайтирган, «Тоттенхэм» эса пойгадан бутунлай чиқиб кетган.
Келишув «Кристал Пэлас»нинг молиявий талаблари туфайли мураккаблашмоқда, чунки улар Эллиот Андерсоннинг «Ноттингем Форест»дан «Манчестер Сити»га трансферини намуна сифатида олмоқда. «Бургутлар» ўз ярим ҳимоячисини сотиш орқали 135,7 миллион евро ишлаб олмоқчи.
2025/26 йилги мавсумда Адам Уортон барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













