Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

"Бешиктош" "Арсенал" футболчиси билан уч йиллик шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг бельгиялик қанот ҳимоячиси Леандро Троссард фаолиятини Туркиянинг "Бешиктош" клубида давом эттиради.

Журналист Яжиз Сабончўғлу ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Истанбул клуби футболчи билан уч йиллик шартнома тузишга рози бўлган. Унинг соф маоши 8 миллион евродан кам бўлади, маълум натижаларга эришганлик учун бонуслар ҳам қўшилади.

31 ёшли футболчининг "Арсенал" билан шартномаси 2027 йил ёзида тугайди.

Ўтган мавсумда Троссард "Арсенал" сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt қанот ҳимоячисини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:23, 12.07.2026.
Ўқилди: 1014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик