Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Испания Бош вазири: "Финалда энг яхши жамоа ғалаба қозонсин ва ирқчилик ютқазсин"

Баҳо:
+ | -

Испания Бош вазири Педро Санчес ўзидан олдинги Мариано Рахоянинг Франция терма жамоаси ҳақидаги фикрларига жавоб берди.

2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Испания ва Франция ўртасидаги бўлажак ўйин ҳақида гапирар экан, Испаниянинг собиқ бош вазири шундай деди: "Уларнинг ажойиб таркиби бор - гарчи французларсиз бўлса ҳам. Мен биз ғалаба қозонишимизга ишонаман."

"Баъзи одамлар ҳали ҳам миллатини фамилияси, туғилган жойи ёки тери ранги билан баҳолайдилар. Бошқалар - биз каби - буни ўз ватанига бўлган муҳаббати ва унга ҳисса қўшишга тайёрлиги билан баҳолайдилар. Футбол ўйнанг. Қарияларга ғамхўрлик қилинг. Ёки бизнес очинг.

Испания уни севадиган ва унинг манфаати учун ишлайдиганларга тегишли. Уни ксенофобик баёнотлар билан шарманда қиладиганларга эмас.

Франция, ярим финалда кўришгунча. Энг яхши жамоа ғалаба қозонсин ва ирқчилик ютқазсин" - деб ёзди Педро Санчес ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида.

Киритилди: 22:36, 12.07.2026.
Ўқилди: 979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик