Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

«Реал»: «Мбаппе ёки Беллингем ЖЧ-2026да ғалаба қозонса, «Олтин тўп»ни олиши керак»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти «Олтин тўп» жамоа ўйинчиларидан бири — Килиан Мбаппе ёки Жуд Беллингемга насиб этишини истамоқда. Бу ҳақда El Debate хабар бермоқда.

«Қироллик клуби»нинг аргументи шундаки, Винисиус Жуниор 2024 йилда «Реал»да ажойиб мавсум ўтказган бўлса-да, «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаган. Ўшанда спорт олами танловини «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесга қаратганди, у Испания терма жамоасининг Евро-2024даги ғалабасида асосий роллардан бирини ўйнаган эди.

Энди «Реал»да худди шу сценарий 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин ҳам такрорланиши керак деб ҳисоблашмоқда. Шу боис, агар турнирда Франция ёки Англия ғолиб чиқса, клуб мукофот Мбаппе ёки Беллингемга берилишига умид қилмоқда.

Киритилди: 23:32, 12.07.2026.
Ўқилди: 1121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик