Лондоннинг «Арсенал» клуби «Бешиктош»дан таклиф олган Леандро Троссарнинг қарорини кутмоқда, шундан сўнг унинг ўрнига келадиган ўйинчи масаласи ҳал этилади. Бельгиялик футболчи турк клуби билан шартнома имзолаши керак.
Троссарнинг ўрнига «канонирлар» «Брюгге»дан Христос Цолис ва «Астон Вилла»дан Морган Рожерсни кўриб чиқмоқда.
Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, Рожерс «Арсенал» учун устувор мақсад ҳисобланади. Унинг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.
Цолис эса 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Шу билан бирга, грециялик футболчи «Арсенал»га ўтишни истамоқда ва ҳозирча бошқа клублардан тушган таклифларни кўриб чиқишни тўхтатиб қўйди.
Аввалроқ «Бешиктош» Троссардга 2029 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди. Лондонликлар ушбу футболчининг трансферидан 20 миллион евро ишлаб олишади.













