Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Дэвид «Ювентус»дан кетишни рад этди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус»нинг канадалик ҳужумчиси Жонатан Дэвид турк клубининг таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Суперлиганинг номи ошкор этилмаган клуби 26 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ рад жавобини олган. Дэвиднинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, у мавсумига 6 миллион евро маош ва 2 миллион евро миқдорида бонуслар олади. Кўринишидан, футболчи клубдан кетишдан манфаатдор эмас.

Ўтган мавсумда Дэвид барча турнирларда 46 та учрашувда иштирок этиб, 8 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 12:26, 13.07.2026.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик