Мадриднинг «Реал» клуби вингери Франко Мастантуононинг келажаги ҳалигача аниқ эмас.
Ёш аргентиналик футболчи ўтган мавсум давомида «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибига киришни тўхтатган эди ва миш-мишлар унинг яқин орада жамоани тарк этиши ҳақида ёзаётганди.
Журналист Мигель Серранонинг хабар беришича, агар Мастантуоно мавсумолди тайёргарлик жараёнида Жозе Моуриньони ишонтира олса ҳамда унинг позициясига янги футболчилар сотиб олинмаса, у жамоада қолиши мумкин. Агар португалиялик мураббий 18 ёшли футболчининг ўйинидан қониқмаса, у ижарага бериб юборилади.
Франко Мастантуоно ўтган мавсумда «Реал» сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.













