Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Челси» испаниялик футболчи учун таклифни икки баробарга оширди

Баҳо:
+ | -

«Челси» «Райо Вальекано»нинг 28 ёшли чап қанот ҳимоячиси Пеп Чаварриянинг трансфери бўйича янги таклиф тайёрламоқда.

Аввалроқ лондонликлар бонуслар билан бирга 12 миллион евро таклиф қилгани, бироқ бу испан клубини қаноатлантирмагани хабар қилинганди.

Эндиликда, инсайдер Маттео Мореттонинг маълумотларига кўра, инглиз жамоаси бонусларни ҳисобга олган ҳолда 25 миллион евро миқдорида янги таклиф билдирмоқчи.

Футболчи аллақачон «Челси» билан келишувга эришган ва клублар тез орада ўзаро муросага келишига умид қилмоқда.

Ўтган мавсумда Чаваррия Ла Лигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:29, 13.07.2026.
Ўқилди: 1190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик