Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Аталанта» Эдерсонга узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсонни ўз сафига қўшиб олмайди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, манкунианликлар Италия клубига 27 ёшли ярим ҳимоячининг трансферидан воз кечганликлари ҳақида расмий тасдиқ юборишди.

Эслатиб ўтамиз, инглиз жамоаси футболчининг тиббий кўрик натижаларидан норози бўлган.

Эдерсон юзага келган вазиятдан ҳафсаласи пир бўлган. У Италияга қайтмоқда.

Шунингдек, «Аталанта» ярим ҳимоячига 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилиши айтилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Киритилди: 17:35, 13.07.2026.
Ўқилди: 584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик