Женнаро Гаттузо «Лацио» президенти Клаудио Лотито ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Аввалроқ Гаттузо Рим клубининг бош мураббийи этиб тайинланган эди. Италия терма жамоасининг собиқ устозини янги лавозимида римликларнинг спорт директори Анжело Фабиани расман таништирди.
«Ростини айтсам, бундан ҳам яхшироқ. Лотито энди хоҳлаган нарсасини гапириши мумкин, ҳар нарсанинг ўз вақти бор. Агар бу ерда президент бўлганида, барча эътибор унга қаратилган бўларди. Бу, шунингдек, менга бўлган ҳурмат масаласи ҳам эди. Лотито президент бўлиши керак. Ва у қанча кам гапирса, шунча яхши.
Унинг муаммоси нимада? Унда мобил телефонлар жуда кўп... Аммо мен унга агар менга ёки ўйинчиларга айтадиган гапи бўлса, келиб бевосита айтиши мумкинлигини айтдим...» – деди Гаттузо ўз тақдимоти чоғида.













