Ярим ҳимоячи Дани Себальос «Бетис»га қайтмоқда.
30 ёшли испаниялик футболчи ўзи тарбияланган клубда фаолиятини давом эттиради. Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, томонлар уч мавсумга мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришган. Келишув 2029 йил июнь ойига қадар амал қилади.
Себальос «Реал»ни тарк этгач, «Бетис» сафига эркин агент мақомида қўшилади.
Футболчи «Бетис» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2017 йил ёзига қадар клубнинг асосий жамоасида тўп сурган. Шундан сўнг у Мадриднинг «Реал» клубига ўтган.
Себальос «Реал» сафида барча мусобақалар доирасида 200 дан ортиқ ўйин ўтказган.













