Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Испанияга қарши ўйин куни Францияда 70 000 полициячи тартибни сақлайди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2026 ярим финали доирасидаги Испанияга қарши ўйин куни Франция кўчаларида 70 мингдан ортиқ полициячи хизмат олиб боради.

Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Лоран Нуньес маълум қилди.

Франция ва Испания ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финали 14 июль, сешанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Шу куни Францияда Буюк француз инқилобининг асосий воқеаси ҳисобланган Бастилиянинг ишғол қилинганлиги куни ҳам нишонланади.

BFMTV телеканали эфирида чиқиш қилган Нуньеснинг таъкидлашича, 14 июль куни кундузи ва кечқурун мамлакатда хавфсизликни 70 000 полициячи ва жандармлар таъминлайди. Парижда тахминан 5000 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари навбатчилик қилади.

Франция ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, Франция ва Марокаш (2:0) ўртасидаги чорак финал ўйини давомида 89 киши қўлга олинган, бироқ айрим инцидентларга қарамай, Нуньес ўйин вақтидаги вазиятни «анча яхши» деб баҳолади.

Киритилди: 17:48, 13.07.2026.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик