Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«МЮ»нинг янги футболчиси Андрей Сантос ўз таассуротлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Андрей Сантос «Челси»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Манчестер Юнайтед»даги барча нарса ўзгача. Энг катта кумирларим тўп сурган клубга келиб қўшилиш ақл бовар қилмас ҳиссиёт. Ярим ҳимоячи сифатида мен Майкл Кэррикдан ўрганиш имкониятидан жуда хурсандман. У менинг карьерамдаги кейинги қадамни ташлашимга ва орзуларимга яқинлашишимга ёрдам берадиган идеал мураббийдир.

Ҳамма менга клубнинг нақадар амбицияли экани ва бу ерда қандай ажойиб муҳит яратилгани ҳақида гапириб берди. Мен таркиб қанчалик кучли эканини биламан ва энг нуфузли совринлар учун курашиш имкониятини интиқлик билан кутяпман», – дея Сантоснинг сўзларини «МЮ» сайти келтирган.

2026/2027 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Киритилди: 19:23, 13.07.2026.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик