Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Исроиллик футболчининг «Интер»га трансфери барбод бўлди

Баҳо:
+1 | -

Бельгиянинг «Юнион Сент-Жиллуаз» жамоасида тўп сураётган Анан Халаили Миланнинг «Интер» клубига ўтмайди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, исроиллик ўнг қанот ҳимоячиси Италия жамоасидаги тиббий кўрикдан ўта олмаган.

Аввалроқ трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олмаганда 25 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди. «Интер»да Халаили яқиндагина Мадриднинг «Реал» клуби ўйинчисига айланган Дензел Дюмфриснинг ўрнини эгаллаши керак эди.

Ўтган мавсумда 21 ёшли қанот ярим ҳимоячиси барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол ва олтита голли узатма муаллифига айланган.

Киритилди: 19:25, 13.07.2026.
Ўқилди: 1317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик