Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Киву: «Интер» ҳеч кимдан қўрқмайди»

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву жамоа А Серия ва Италия Кубогидаги ғалабалардан сўнг тўхтаб қолмоқчи эмаслигини маълум қилди. Мураббийнинг сўзларига кўра, миланликлар барча турнирларда рақобатбардош бўлишни ва ривожланишда давом этишни исташади.

«Ҳозир энг муҳими – мотивация, чунки бизнинг амбицияларимизни ва кейинги мақсадларимизни инобатга олсак, у ҳеч қачон етарли бўлмайди. Ўтган мавсум ажойиб ўтди, аммо биз тўхтаб қолмоқчи эмасмиз», – дея Кивунинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Мен фақат ўзимга нимадир исботлашим керак. Бу футболчилар олдида ҳамон катта масъулият ҳис қиляпман. Ўтган мавсумда иккита соврин ютган бўлсак ҳам, биз доимо ҳаммасини янгидан бошлаймиз».

Бир нечта тажрибали ўйинчилар кетганидан сўнг, мураббий янгиланган таркиб юқори савияни сақлаб қолишга қодир эканини таъкидлади.

«Биз клуб тарихига кирган футболчиларни йўқотдик ва уларга миннатдорчилик билдирамиз. Энди бизда ёшлик ва тажриба уйғунлиги мавжуд. Таркибимиз рақобатбардош. Биз жасоратли ва интенсив ўйин кўрсатишни истаймиз, баҳоналар изламаймиз».

А Сериянинг янги мавсуми 22 август куни бошланади.

Киритилди: 19:27, 13.07.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик