Сўнгги кунларда матбуотда ҳужумкор ярим ҳимоячи Александр Головиннинг «Монако»дан эҳтимолий трансфери ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда.
Саудия Арабистонининг учта клуби Головинга қизиқиш билдирди. «РБ Спорт» маълумотларига кўра, бу жамоалар «Ал-Иттиҳод», «Ал-Қодисия» ва «Ал-Дирияҳ» ҳисобланади.
Манбанинг таъкидлашича, ҳаммаси таклиф этиладиган шартларга боғлиқ бўлади.
Нуфузли Transfermarkt портали 30 ёшли Александр Головинни 18 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Головин Лига 1 клубида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда.













