"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо вингер Алехандро Гарначонинг келажаги борасида фикр билдирди. Аввалроқ матбуотда Гарначо Алонсонинг режаларига кирмаслиги ва шу ёзда сотиб юборилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
"Гарначо кетадими? Ҳа. Унга бошқа клублар томонидан қизиқиш бор. Барчаси ҳамма учун энг яхши тарзда якунланишига умид қиламан", - дея Алонсонинг сўзларини келтиради The Touchline.
Алехандро Гарначо 22 ёшда. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари аргентиналик футболчини 28 миллион еврога баҳолашмоқда. Гарначо "Челси" сафига ўтган ёз охирида келиб қўшилганди, аммо бир мавсум давомида ўз салоҳиятини тўлиқ очиб бера олмади.













