Дарвозабон Тибо Куртуа жаҳон чемпионати доирасидаги Испанияга қарши ўйинда жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Журналист Аранча Родригес ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Куртуа аллақачон тиббий кўрикдан ўтган ва натижалар жиддий жароҳатни истисно қилган.
Қайд этилишича, Куртуа таътилдан кейин сафга қайтади. Бу бельгиялик дарвозабон мавсумни "Реал" билан биргаликда бошлай олишини англатади.
Аввалроқ матбуотда анча нохуш хабарлар тарқалган эди – Куртуа икки ойгача майдондан четда қолиши мумкинлиги тахмин қилинганди. Тиббий кўрик буни тасдиқламади.
Қўшимча қилиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичида Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.













