Фарғонанинг "Нефтичи" клуби уй ўйинларини ўтказадиган "Истиқлол" стадионида модернизация ишлари давом этмоқда. Хусусан, жорий мавсумда Элит Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоанинг уй аренасида замонавий прожекторлар ўрнатилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида стадион майдонининг ўртача ёритиш даражаси 2080 люксга етказилди. Бу эса халқаро мусобақалар ва ОФК томонидан қўйиладиган юқори стандартларга тўлиқ жавоб беради ҳамда трансляциялар сифатини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.













