Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабон Тибо Куртуа билан янги шартнома имзоламоқчи.
Бельгиялик футболчининг амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган, аммо «қироллик клуби» раҳбарияти 34 ёшли посбоннинг ўйинидан мамнун ва уни клубда узоқ вақт сақлаб қолмоқчи. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Реал» ёзги трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг дарвозабон билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар бошлашни режалаштирмоқда.
Тибо Куртуа 2018 йилдан буён мадридликлар шарафини ҳимоя қилади. Ўтган мавсумда тажрибали дарвозабон барча турнирларда 45 та учрашув ўтказиб, жами 43 та гол ўтказиб юборди ва 17 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













