Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Пикфорд Месси билан бўлажак учрашув ҳақида: «Мен уни болалигимдан кузатиб келаман»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финали олдидан ўз фикрларини билдирди. Аргентинага қарши ўйиндан икки кун олдин журналистлар қаршисида гапирган дарвозабон ғалаба қозониш учун нафақат рақиб сардорини, балки бутун жамоани тўхтатиш кераклигини таъкидлади.

«Мессини биринчи марта мағлуб этиш ажойиб бўларди, аммо бу фақат унга эмас, балки бутун жамоага боғлиқ. Аргентина — кучли терма жамоа», — дея Пикфорднинг сўзларини келтиради Marca.

Дарвозабон бўлажак учрашув унинг учун алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Мессининг нақадар яхши эканини барчамиз биламиз. У ўз карьераси давомида кўплаб голлар урди ва унга қарши ўйнаш мен учун ўзига хос ҳодиса бўлади, чунки мен уни болалигимдан кузатиб келаман».

Шу билан бирга, Пикфорд фақат аргентиналик юлдузга эътибор қаратмасликка чақирди.

«Биз фақат Лео ҳақида ўйлашимиз керак эмас. Аргентинанинг жамоа сифатидаги кучини ҳисобга олиш, бошқа жиҳатларига эътибор бериш ва фойдаланишимиз мумкин бўлган заиф нуқталарни излаш керак», — деди дарвозабон.

Пикфорд, шунингдек, пенальтилар серияси эҳтимоли ва Мессининг жорий чемпионатдаги амалга ошира олмаган иккита зарбаси ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Агар пенальти белгиланса, Месси бу чемпионатдаги иккита хато зарбаси учун хавотирланади деб ўйламайман. Ҳеч ким юз фоизлик самарадорликка эга эмас», — дея қўшимча қилди дарвозабон.

Англия ва Аргентина ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финал учрашуви 15 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:33, 14.07.2026.
Ўқилди: 321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик